Мэнни Пакьяо енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

6 апрель, 14:20 1237

Мэнни Пакьяо енгилмас боксчига қарши рингга чиқади


Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини 2 июль куни австралиялик Жефф Хорнга қарши ўтказади.

Жанг “яшил қитъа”нинг Брисбен шаҳрида ташкил этилади. Аввалроқ Пакьяонинг ўзи 23 апрель куни британиялик Амир Хан билан БААда учрашишни истаётганини маълум қилган эди. Март ойида эса бу жанг ташкил қилинмаслиги маълум бўлди.

Jeff_Horn

Пакьяо профессионал рингда 59 ғалаба (38 - нокаут), 6 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган бўлса, Хорн 16 ғалаба (11 - нокаут) ва 1 дуранг натижага эга.