Пакьяо австралиялик боксчи билан музокаралар ўтказмоқда

3 апрель, 14:45 512

Пакьяо австралиялик боксчи билан музокаралар ўтказмоқда


Ярим ўрта вазн тоифасининг WBO чемпионлик камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини австралиялик Жефф Хорнга қарши ўтказиши мумкин.

France Presse нашрининг ёзишича, ҳар икки боксчининг вакиллари 2 июль куни жанг ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Manny_Pacquiao

Аввалроқ филиппинлик боксчи британиялик Амир Хан билан жанг қилиши мумкинлиги айтилган эди. Бу жанг май ойида ўтказалиши режалаштирилган эди. 29 ёшли Хорн ҳисобида 16 ғалаба (11 нокаут), битта дуранг бор.