Месси барибир Роналду билан тенглашиб олди

29 май, 08:28 559

Месси барибир Роналду билан тенглашиб олди

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси якунига етган мавсум натижаларига кўра “Олтин бутса” совринига эга бўлди.

29 ёшли аргентиналик форвард Испания Ла Лигасининг 34 ўйинида 37 та гол урди ва жами 74 очко билан Бас Дост (“Спортинг”, 34 гол – 68 очко) ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянг (“Боруссия Д”, 31 гол – 62 очко) каби Португалия ва Германия чемпионати тўпурарларини ортда қолдирди.

Аввалроқ Лионель Месси 2009/10, 2011/12 ва 2012/13 йилги мавсумларда Европанинг энг яхши тўпурари бўлиб, “Олтин бутса”га эга чиққанди.

Таққослаш учун, “Реал” етакчиси Криштиану Роналду ҳисобида ҳам 4 та “Олтин бутса” мукофоти бор.