Месси янги шартномага кўра "Барселона"дан қанча бонус олиши маълум бўлди

Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси жамоа билан тузган янги келишувига кўра 50 млн евро миқдорида бонус олади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “кўк-анор ранглилар” аргентиналик футбол афсонаси билан 2021 йилга қадар шартномани узайтириш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик. Месси ушбу шартномага жамоа йиғинига келиб қўшилган куни имзо чекади.

Таъкидлаш керакки, 30 ёшли футболчининг товон пули энди 300 млн еврони ташкил этади.

Расман! Месси 2021 йилга қадар "Барселона"да қолади (видео)

Расман! “Барселона” Месси билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!