"Милан" Доннаруммадан рад жавоби олгач, ўзига янги дарвозабон қидиришни бошлаб юборди

“Милан” клуби раҳбарияти Жанлуижи Доннарумма билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмагач, ўзига янги дарвозабон қидиришни бошлаб юборди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” бор эътиборини ПСЖ дарвозабони Кевин Траппга қаратишни бошлаб юборишган. Таъкидлаш керакки, парижликлар ҳам Траппни сақлаб турмоқчи эмас. Ўз навбатида 26 ёшли германиялик голкипернинг трансфер нархи 18 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, Траппнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Доннарумма "Реал"да ўйнашни ҳохламоқда

Доннарумма «Милан» билан шартнома узайтиришни истамади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!