"Милан" футболчиси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин

27 май, 10:25 199

Англиянинг “Эвертон” клуби “Милан”нинг 22 ёшли форварди Мбай Ньянгга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, “ирисчилар” франциялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Ромелу Лукакунинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда. Ньянгнинг трансфери “Эвертон”нга таҳминан 18 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, мавсумнинг иккинчи ярмини “Уотфорд” жамоасида ижара асосида ўтказган Ньянг премьер-лигада жами 15та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Делофеу "Барселона"га қайтишга яқин турибди>>>

"Милан" 20 ёшли футболчи учун 28 миллион сарфлади>>>