“Милан”нинг ҳозирги футболчилари заҳирага ҳам ярамас эмиш

13 май, 17:25 350

“Милан”нинг ҳозирги футболчилари заҳирага ҳам ярамас эмиш

“Милан” клубининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано келажакдаги режалари ва “Милан” ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менда Хитойдан таклифлар бор. Аммо ҳақиқий футбол Европада. Менинг мақсадим уйга яқин жойда ўйнаш.

“Милан” устози Винченцо Монтелла 10 баллик тизимда 10 баҳога лойиқ. Ҳозирги “Милан” ўртамиёна футболчилардан тузилган. Мен ўйнаган вақтимда улар заҳирага ҳам ярамас эди. Улар “Милан” даржасидаги футболчи эмас”, - деб айтиб ўтди ҳозирда эркин мақомида бўлган Кассано “Tiki Taka” деб номланган шоу вақтида.