"Монако" "Барселона"дан ўзиб кетди

 

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашувида "Манчестер Сити" дарвозасига учта тўп киритган "Монако" кучли бешлик мамлакатлари жамоалари орасида гол уриш бўйича энг яхши натижани қайд этди.

Франция клуби футболчилари жорий мавсумда барча турнирларда киритган голлар сонини жами 111 тага етказиб олди. "Монако"гача энг кўп гол урган жамоа "Барселона" ҳисобланарди. Каталонияликлар ҳисобида 109 та гол бор.

"Монако" гол уриш бўйича энг юқори ўринда турган бўлса-да, учрашувда "Манчестьер Сити"дан 5:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!