Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатида финал жангига қадар кимларни нокаут қилди?

6 май,2017, 08:26 1618

Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионатида финал жангига қадар кимларни нокаут қилди?

Бугун мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳсларига старт берилади. Дастлабки финал жанги 56 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳамда хитойлик Жявей Жанг ўртасида бўлиб ўтади.

2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндори бўлмиш терма жамоамиз аъзоси ўз вазн тоифасида биринчи рақамли боксчи дея сараланган бўлса, унинг рақиби иккинчи рақамли дея қайд этилмоқда.

Боксчимиз ушбу қитъа биринчилигидаги ўз юришини саралашнинг иккинчи босқичидан бошлади. Туркманистонлик Шатликмират Мирадовга қарши рингга кўтарилган Муроджон рақибини биринчи раундни ўзидаёқ нокаутга учратди ва чорак финалга йўл олди.

Беш нафар боксчимиз иштирокидаги бугунги жанглар вақти маълум

Чорак финалда унга Бутандан ташриф буюрган боксчи Нима Доржи дуч келди. Ҳамюртимиз йўллаган кетма-кет зарбаларини ўтказиб юборган бутанлик боксчи жангни иккинчи раунд бошидаёқ тамомлашга мажбур бўлди.

Кеча ўтказилган ярим финал баҳсида эса, Муроджон Аҳмадалиев жанубий кореялик Йон Хун Ханни иккинчи раунд ўрталаридаёқ муддатидан аввал мағлуб этди ва финал йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг Бокс бўйича Осиё чемпионатида финал баҳсига қадар босиб ўтган йўли


Саралаш (2-босқич). Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Шатликмират Мирадов (Туркманистон)

Натижа: Нокаут. Раунд: 1. Жангнинг давомийлиги: 1:49 дақиқа


Чорак финал. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Нима Доржи (Бутан)

Натижа: Муддатидан аввал ғалаба. Раунд: 2. Жангнинг давомийлиги: 5:41 дақиқа


Ярим финал. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Ён Хун Хан (Хитой)

Натижа: Муддатидан аввал ғалаба. Раунд: 2. Жангнинг давомийлиги: 4:38 дақиқа


Беш нафар боксчимиз иштирокидаги бугунги жанглар вақти маълум