Мусаккьо "Милан"да тиббий кўрикдан ўтмоқда

22 май,2017, 17:25 440

Мусаккьо

Испаниянинг “Вильярреал” клуби ҳимоячиси Матео Мусаккьо фаолиятини “Милан”да давом эттирадиган бўлди.

“Россонерилар” расмий сайтининг хабар беришича, 26 ёшли аргентиналик футболчи айни дамда “Милан”да тиббий кўрикдан ўтмоқда. Маълумотларга кўра,  Мусаккьо тез орада миланликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Таъкидлаш керакки футболчининг трансфери “Милан”га бонуслар билан бирга 18 млн еврога тушади. Унинг маоши эса йиллик 2,5 млн еврони ташкил этади.

Хонда "Милан"дан кетишини эълон қилди >>>

"Милан" ёзда Европадан энг сара футболчиларни харид қилади>>>