Мухлислар Мхитарянни энг яхши деб топишди

УEФА расмий сайти мухлислар ўртасида Европа лигаси финал учрашувининг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўров ўтказди.

Сўровнома якунларига кўра, арманистонлик футболчи 42 % овоз тўплаб финалнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У бу борада жамоадошлари Поль Погба(34 %) , Андер Эррера(11 %), Маруан Феллайни(10) хамда Матео Дармиан(4 %)ларни ортда қолдирди ва финалниг энг яхшт футболчиси деб топилди.

Кеча Стокголмдаги “Френдс Арена” стадионида кечган финал баҳсида “Манчестер Юнайтед” 2:0 ҳисобида “Аякс”ни мағлуб этди ва бош соврин эгасига айланди. Мхитарян жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!