“Насаф” клуби шанба куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади

 

Тошкент шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи учрашувини ўтказган "Насаф" жамоаси навбатдаги ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

"Насаф" клуби футболчилари ва расмий делегацияси 4 февраль шанба куни эрталаб, Тошкент – Дубай – Ал-Даммам ҳаво йўналиши бўйича парвоз қилади. Шу куни  қаршиликлар делегацияси Саудия Арабистонининг Ал-Ахса  шаҳрига етиб боришни режалаштирган. Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия округи маркази - Ал-Даммам шаҳридан Ал-Ахса шаҳригача чамаси 160 км масофани ташкил қилади.  

“Насаф” жамоаси мураббийлари 5 феврал куни ўйин бўлиб ўтадиган шаҳарда илк машғулотни ўтказишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!