"Насаф" ўзбек клублари орасида биринчи бўлиб ўз телестудиясига эга бўлади

Қаршининг "Насаф" жамоаси доим ўз мухлисларини хурсанд этишга, улар билан яқин муносабатда бўлишга ҳаракат қилади. Бу клубда мухлисларнинг талаб ва истаклари доим инобатга олиб келинган. 

Клуб расмийлари эса мухлислар учун яна бир сюрприз тайёрлаб қўйишган. 


"НАСАФ" КТС. 2012 йил. Тошкент, "ЖАР" стадиони

Ёдингизда бўлса, 2011 йилда "Насаф" футбол клуби ўзи учун Ўзбекистон клублари ичида биринчи бўлиб рақамли кўчма телевизион станция (КТС) олиб келган эди. Қарийб икки йил давомида ушбу КТС "Насаф" жамоасининг кўплаб уй васафар учрашувларини, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйинини трансляция қилиб берди. Аммо. маълум сабабларга кўра бу қурилма клуб иҳтиёридан олинди. 


"НАСАФ" КТС. 2012 йил. Тошкент, "ЖАР" стадиони

 

Ўша йилда КТС билан бирга Ўзбекистондаги биринчи "Паук" Robocam камераси марказий стадионга олиб келиб ўрнатилган эди. Аммо бугунги кунда уни ҳам ишлатишнинг имкони йўқ. Сабаби, "Паук"нинг троссларининг яроқлилик муддати 1 йил бўлиб, муддат тугагач ундан фойдаланиш имкони йўқ. Троссларни эса фақат москвалик мутаҳассисларгина алмаштира олишади. Клуб раҳбарияти эса КТС йўқлиги сабабли "Паук"ни ҳам ўз ҳолига қўйишди.


"Паук" Robocam. 2012 йил. Қарши, "Марказий" стадион

 

Хабарингиз бор, ўтган йилнинг кузида Қаршидаги "Марказий" стадионда кенг кўламли реконструкция ишлари бошлаб юборилган эди. Айни пайтда реконструкциянинг дастлабки босқичи ўз якунига етган ҳамда стадион футбол ўйнаш учун шай ҳолатга келтирилган.

Мавзуга доир:
"Марказий" стадионда қандай ўзгаришлар бўлди? 

Шу билан бирга "Насаф" расмийлари томонида жамоанинг уй учрашувларини ОАВда ёритиш ҳамда транляция қилиш борасида ҳам режалар тузиб чиқилган. SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, шу йилнинг кузигача клуб иҳтиёрига 6 та HD форматидаги камера, ва трансляция учун зарур жиҳозлар олиб келиниб, "Марказий" стадионга ўрнатилади ҳамда Кўчмас Телевизион Станция тайёрланади. Шу билан бирга сўнги 4 йил давомида умуман ишлатилмаган "Паук"нинг ҳам тросслари янгиланади ва "Насаф"нинг уй учрашувлари умумий ҳисобда 7 та рақамли форматдаги камераларда эфирга узатилади.

Мавзуга доир:
Қаршида “Марказий” стадиони танатанали очилиши бўлиб ўтади

Бу ишлар шунчаки бўлиб қолаётгани йўқ, бунда клубда фаолият олиб бораётган жонкуяр инсонларнинг ҳиссаси катта. 

Биз эса клубнинг ахборот ҳамкори сифатида жамоа атрофидаги барча янгиликларни сизга етказишда давом этамиз...

SPORTS.uz дан узоқлашманг...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!