“Навбаҳор” Наманганда йиғин бошлади

 

Бугун “Навбаҳор” жмоаси аъзолари Наманганда тўпланиб, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашади.

Айни пайтда мураббий ва футболчилар клуб қароргоҳига йиғилишга улгуришди. Кечки пайт жамоа Намангандаги дастлабки машғулотда қатнашишади. Бу орада ПФЛ 2017 йилги чемпионатнинг дастлабки турида хизмат қиладиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

4 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Рўзиевга қанотларда Олим Абдувосилов ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Андижонлик Акмал Раҳимов эса захирадаги ҳакам вазифасини бажаради. Наманганга назоратчи сифатида Арслон Ҳотамов, ПФЛ вакили сифатида Роман Черников ташриф буюришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!