"Навбаҳор"да ўзгариш: Клуб директори истеъфога чиқарилди

 

Бугун, 8 январь куни Наманган вилоят футбол федерацияси ва “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти, ишчи ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур йиғилишда жамоанинг 2017 йилги мавсумдаги якунлари муҳокама қилиниб, ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилиш қарорига кўра, “Навбаҳор” футбол клубида шу кунгача директор сифатида фаолият юритган Носир Султанов истеъфога чиқарилди.

Клуб директори лавозимига бунга қадар Наманган вилоят параолимпия қўмитаси бошлиғи ҳамда Наманган шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи сифатида иш юритган Набихон Абдувалиевич Абдуғаниев тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!