Ньянгнинг нархи ошиб кетди

"Милан" ўзига маъқул келмай қолган ҳужумчи Мбайе Ньянгни "Женоа" футболчиси Лукас Окампосга алмаштирмоқчи бўлиб юрган эди. Бироқ, Ньянг "Женоа"га ўтишдан бош тортганди. Энди эса Ньянгни ўз таркибида кўришни истаган жамоалар кўпайиб кетди.

"Женоа" дан ташқари "Вест Хэм", "Эвертон", "Кристал Пэлас" ҳам "Милан" ҳужумчисини ўз таркибига чорламоқда. Бу жамоалар орасида "Вест Хэм"нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. "Милан" раҳбарияти бу футболчининг трансфер суммасини 15 миллион еврога баҳолаган.

22 ёшли Ньянг жорий мавсумда Италия чемпионатида 18 та ўйинда учта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!