ОЧЛ-2017: Бугун "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонга тушади

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашувлари давом эттирилади.

Унда иштирок этаётган Тошкентнинг икки жамоаси “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари навбатдаги баҳсларда майдонга тушади.

“А” гуруҳида 3 очко билан сўнгги ўринда бораётган “темирйўлчилар” ўз майдонида гуруҳ етакчиси Эроннинг “Истиқлол” (6 очко) жамоасини қабул қилса, гуруҳнинг иккинчи баҳсида Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоаси (4) БААнинг “Ал Аҳли” (4 очко) клубини қабул қилади.

Шунингдек, “В” гуруҳида ўтказилган учта ўйиннинг барчасида мағлубият аламини тортишга мажбур бўлган “қалдирғочлар” сафарда Зоб Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Айнан шу ўйин натижаси Сергей Лушчан шогирдларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш ёки қолмаслигини ҳал қилади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида БААнинг “Ал Айн” (5 очко) клуби Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” (7) жамоасини синовдан ўтказади.

ОЧЛ-2017 4-тур
11.04.2017

“А” гуруҳи
15:30 “Локомотив” (Тошкент) – “Истиқлол” (Теҳрон, Эрон)

22:05 “Ал Таавон” (С.Арабистони) – “Ал Аҳли” (БАА)


“В” гуруҳи
10.04.2017

“Лаҳвия” (Қатар) – “Истиқлол” (Хузистон, Эрон) – 2:1
“Ал Жазира” (БАА) – “Ал Фатеҳ” (С.Арабистони) – 0:0


“С” гуруҳи
20:30 “Зоб Аҳан” (Эрон) – “Бунёдкор” (Тошкент)

20:35 “Ал Айн” (БАА) – “Ал Аҳли” (С.Арабистони)


D” гуруҳи
10.04.2017

“Персополис” (Эрон) – “Ал Райян” (Қатар) – 0 : 0
“Ал Ҳилол” (С.Арабистони) – “Ал Ваҳда” (БАА) – 1 : 0


F” гуруҳи
15:00 “Сидней Вандерерс” (Австралия) – “Сеул” (Ж.Корея)
15:30 “Урава Редс” (Япония) – “Шанхай СИПГ” (Хитой)


“Н” гуруҳи
16:00 “Жежу Юнайтед” (Ж.Корея) – “Аделаида Юнайтед” (Австралия)
16:35 “Жиансу Сунинг” (Хитой) – “Гамба Осака” (Япония)

Турнинг қолган гуруҳлардаги ўйинлари эртага ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!