1767 0

Бугун Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланди.

“Йилнинг энг яхши футболчиси” -  Марат Бикмаев "Локомотив" клуби

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” - Людмила Карачик "Металлур W" клуби

“Йилнинг энг яхши мураббийи” -  Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” - Игорь Чикризов "Пахтакор"

“Йилнинг энг яхши футзалчиси” -  Константин Свиридов ФК "Олмалик"

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” - "Қўқон 1912" жамоаси мухлислар клуби

“Йилнинг энг яхши клуби” -  "Локомотив" Тошкент

“Энг яхши футбол академияси” - "Насаф" футбол академияси 

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” -  Шота Арвеладзе

“Fair Play” соврини эгаси -  "Қўқон 1912"

"Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаи" - "Бунёдкор" ёшлар жамоаси

Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқланди.

Шунингдек, маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчилар чиқиш қилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98