Обамеянг Левандовскидан зўр бўлиб чиқди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Германия Бундеслигасида 34-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сўнгги турда Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ўз майдонида “Вердер”га қарши баҳс олиб борди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу голларнинг иккисига Пьер-Эмерик Обамеянг муаллифлик қилди. Габонлик форвард 42 хамда 89-дақиқаларда ўз исмини таблога ёздириб қўйди ва бу мавсум Бундеслигада киритган голлари сонини 31 тага етказиб олди.

Шу тариқа у “Фрайбург”га қарши ўйинда гол ура олмаган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини ортда қолдирди. Польшалик ҳужумчи бу мавсум Германия чемпионатида 30 та гол киритишга эришган. Бу голларнинг 5 таси эса пенальтидан киритилган.

Тўпурарлар жадвалида учинчи ўринни “Келн” футболчиси Антони Модест Эгаллади – 25 та гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!