Олий лига: 7-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

 

Хабарингиз бор, 20-22 апрель кунлари олий лига 7-тур ўйинлари ўтказилди.

3 кун бўлиб ўтган олий лига 7-тур учрашувлари бизга бир қанча кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан Жиззахда “Нефтчи” “Сўғдиёна”ни 1:0 ҳисобида таслим этиб мавсумдаги ўзининг биринчи ғалабасини нишаонлади. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” ўз йўлида давом этмоқда. “Бунёдкор” эса Тошкентда “Динамо” билан муроса кўчасини танлади. Шу каби натижалар билан олдинроқ хабардор қилганмиз.

Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича 7-тур рамзий терма жамоаси билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабон: Хуршид Хўжаев “Олмалиқ”

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов “Машъал”, Рустам Ашурматов “Бунёдкор”, Шукурали Пўлатов “Қизилқум”.  

Ярим ҳимоячилар: Акмал Бозоров “Динамо”, Ойбек Қиличев “Навбаҳор”, Икром Алибоев “Локомотив”, Абдураҳмон Абдулҳақов “Нефтчи”.   

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев “Локомотив”, Сухроб Бердиев “Қўқон-1912”, Драган Черан “Насаф”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!