Осиё чемпионатида енгилмаган ўзбек боксчилари

30 апрель, 11:00 1538

Ўхшаш хабарлар

Осиё чемпионатида енгилмаган ўзбек боксчилари

 
Пойтахтимизда бокс бўйича қитъамиздаги энг нуфузли мусобақа - Осиё чемпионати бошланди. 7 майгача давом этадиган чемпионатда 28 та давлатдан 200 нафарга яқин энг кучли боксчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Осиё бокс конфедерацияси мусобақанинг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамларни Европа ва Океания минтақаларидан таклиф этган.

Осиё бокс конфедерацияси: Энг ёрқин юлдуз Ҳасанбой Дўсматов бўлади

Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатига ўта кучли таркиб танлади

SPORTS.uz ахборот портали Осиё чемпионатларида ғолиб чиққан ўзбекистонлик боксчилар ҳақида маълумот беради.

1995 йил. Ўзбекистон.

Юртимизда илк маротаба ўтказилган Осиё чемпионатида ҳамюртларимиздан Наримон Атаев, Дилшод Ёрбеков ва Руслан Чагаев чемпион бўлган.

1997 йил. Малайзия.

Малайзиядаги мусобақада Тўлқунбой Турғунов, Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Сергей Михайлов барча рақибларини мағлубиятга учратган.

1999 йил. Ўзбекистон.

Тошкент шаҳрида иккинчи маротаба ташкил этилган қитъа чемпионатида Дилшод Йўлдошев, Алишер Раҳимов, Тўлқунбой Турғунов, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Сергей Михайлов, Руслан Чагаев ва Рустам Саидов чемпионлик унвонига сазовор бўлган.

2002 йил. Малайзия.

Малайзиядаги чемпионатда Бекзод Хидиров, Бахит Сарсекбаев, Ўткирбек Ҳайдаров, Икром Бердиев ва Рустам Саидов терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль келтирган.

2004 йил. Филиппин.

Афина Олимпиадаси саралаш турнири мақомини олган Осиё чемпионатида Баҳодир Султонов ва Рустам Саидов чемпионликни нишонлаган.

2007 йил. Мўғулистон.

Бу чемпионатда Элшод Расулов, Аббос Атоев ва Рустам Саидов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

2009 йил. Хитой.

Хитойда Санжарбек Раҳмонов ва Элшод Расуловга тенг келгани топилмади.

2011 йил. Жанубий Корея.

Инчеонда бўлган қитъа чемпионатида Шуҳрат Абдуллаев зафар қучди.

2013 йил. Иордания.

Араб заминидаги Осиё чемпионатида чемпионлик Ойбек Мамазулуновга насиб қилди.

2015 йил. Таиланд.

Бангкокдаги қитъа чемпионатида бугунги кундаги дунёнинг энг кучли боксчиси Ҳасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик шоҳсупасига чиқди.

SPORTS.uz