Ўзбек боксчиси Германияда олтинчи нокаутини нишонлади

21 март, 12:12 1026

Ўзбек боксчиси Германияда олтинчи нокаутини нишонлади

 

Германиянинг Эссен шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик қарм қўлқоп устаси Акмал Саъдуллаев рингга чиқди.

Ҳамюртимиз бу жангда мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган турк боксчиси Доған Курназга қарш рингга чиқди. Рақиб профессионал рингда тўққизта жанг ўтказган эди.

Акмал профессионал боксдаги фаолиятини 2011 йили Германияда бошлаган. Кетма-кет бешта жангда рақибларини нокаут қилган ўзбек боксчиси 2012 йилнинг 15 июнида германиялик Харун Акчабеленга очколар ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шундан кейин ҳамюртимиз бошқа жанг ўтказмади. Мана беш йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтган Акмал Саъдуллаев еттинчи жангини ўтказди.

Тўрт раундлик рейтинг жанги Акмалнинг устунлигида ўтди. Тажрибали боксчимиз учинчи раунднинг еттинчи сониясида рақибини техник нокаутга учратиб, олтин ғалабасини нишонлади.

SPORTS.uz