Ўзбек теннисчилари - бош соврин соҳиби!

 

Эронда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувлари ўзбекистонлик теннисчилар - Одил Каримов ва Искандар Каримов ғалабаси билан якунланди.

Мусобақанинг финалида Одил ва Искандар эронлик Саййид Меҳршод ва Муҳаммад Мирзоийга қарши кортга чиқди.

Ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаган ва улар томонидан тинимсиз қўллаб-қувватлаб турилган эронлик теннисчилар ҳамютларимизга жиддий қаршилик кўрсатди. Шундай бўлса-да, Одил Каримов ва Искандар Каримов ҳал қилувчи беллашувни 6:3, 4:6, 10:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, жорий мавсумдаги биринчи совринига эга бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!