Ўзбекистон ФИФАнинг янги рейтингида 2 поғона пастлади
Бугун ФИФА рейтингни эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда ўтган ойга нисбатан икки поғона пасайди. Янги рейтингда Самвел Бабаян жамоаси 554 очко билан 63-ўринга тушиб қолди.
Осиёда ҳамон Эрон пешқадам, иккинчи ўринда Жанубий Корея бормоқда. Кучли учликни Австралия якунлаб берган. Япония тўртинчи, Саудия Арабистони эса бешинчи бўлиб турибди. Ўзбекистон эса Осиёда олтинчи жамоа сифатида қайд этилди.
Осиё қитъаси жамоаларининг ФИФА рейтингдаги ўринлари (9 февраль):
32. Эрон - 798
39. Жанубий Корея - 691
52. Япония -629
54. Австралия - 621
56. Саудия Арабистони - 613
63. ЎЗБЕКИСТОН - 554
68. БАА - 524
81. Қатар - 418
86. Хитой – 404
Жаҳон рейтиннинг юқорисида Аргентина 1635 очко билан бошқармоқда. Иккничи ўринда 1529 очко билан Бразилия бормоқда. Германия эса 1433 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлаган.
ФИФА рейтингини қуйидаги линк орқали билиб олишингиз мумкин.
Фикрлар