Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал: “Насаф” – “Пахтакор” учрашуви превьюси

 

Қаршининг “Насаф” жамоаси 30 май, сешанба куни Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида “Пахтакор”ни қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳридаги, “Ғузор” марказий стадионида соат 18:30да бошланади.

22 май куни Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда “аждарлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Ўзбекистон Кубоги–2017

1/8 финал жавоб учрашуви

“Насаф” (Қарши) - “Пахтакор” (Тошкент)

30.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:30

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (барчаси -Навоийдан)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қашқадарё вил.)

Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).

Мазкур жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 15 марта туқнаш келишган. Уларнинг 4 тасида “Насаф”, 6 тасида “Пахтакор” зафар қучган. 5 учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоалар кубок финалларида ҳам икки марта, 2003 ва 2011 йиллар ўзаро ҳисоб-китоб қилишган.

“Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари Ўзбекистон Суперкубогида ҳам бир марта куч синашишган. Бу учрашув ўтган йили Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган. Унда қаршиликлар 1:0 ҳисобида устун келган.

Мазкур жамоалар бу йилги Ўзбекистон  Кубоги баҳсларининг 1/8 финалида туқнаш келишди. Юқорида айтганимиздек, 1/8 финалининг дастлабки учрашувида “Насаф” рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!