Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Наманганда йиғин ўтказмоқда.
ЎФА расмий сайти берган хабарга кўра бугун 19 ёшгача бўлган футболчи қизларимиз Косонсой шаҳрида "Қўқон-1912" аёллар жамоаси билан назорат ўйини ўтказишди. Учрашув 8:2 ҳисобида Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.
Терма жамоамиз назорат учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Севара Нуруллаева, Маҳлиё Назарқулова, Ҳусния Ғаниева, Лайло Шодиева, Мадина Ҳикматова, Гулзода Саидова, Шаҳризода Зайнитдинова, Лайло Тошева, Шаҳноза Қурбонова, Арина Смирнова, Тожинисо Рашидова.
Ўзбекистон U-19 таркибида голларга Тожинисо Рашидова (2та), Шаҳноза Қурбонова (3та), Арина Смирнова, Гулжамол Норматова ва Диёра Эркиновалар муаллифлик қилишди.
Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг Намангандаги йиғини 25 июлга қадар давом этади.
Фикрлар