"Ўзбекистон шахмат федерацияси қишки Кубоги" соҳиби аниқланди
5 февраль, 15:33 | 359

4 февраль куни пойтахтимизда шахматнинг рапид йўналиши бўйича “Ўзбекистон шахмат федерацияси қишки Кубоги” баҳсларининг 6-9-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақа якунида эса Тошкент вилояти вакили Тимур Имомов 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарган ҳолда, ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, иккинчи ўрин қўшимча имкониятлар эвазига Имомовга имкониятни бой берган Суҳроб Авалбоевга насиб этди. Куцчли учликни эса 7 очко жамғарган ҳолда Абдумалик Абдусалимов якунлаб берди.

Қайд этиш лозим, 10 ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида эса Тошкент шаҳри вакиласи Саидамирбек Хотамовга тенг рақиб топилмади.  

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002