Пакьяо мухлислар истаган боксчига қарши жанг қилади
Профессионал бокс оламининг бугунги кундаги энг машҳур боксчиси Мэнни Пакьяо (59-6-2, 38 КО) мухлисларидан бўлажак рақибни аниқлаб беришни сўради.
Аслида филиппинлик жаҳон чемпиони навбатдаги жангини австралиялик Жефф Хорнга (16-0-1, 11КО) қарши ўтказиши айтилганди. Бироқ, томонлар жангга мезбонлик қиладиган мамлакат борасида бир тўхтамга келолмади ва шартнома имзолангани йўқ.
Мэнни Пакьяо мухлисларига Жефф Хорн қаторида Буюк Британия вакиллари - Келл Брук (36-1-0, 25 КО), Амир Хан (34-4-0, 19 КО) ва америкалик Теренс Кроуфорд (30-0-0, 21 КО) номзодларидан ўзларига маъқулини танлашни айтди.
Фикрлар