"Пахтакор" - "Нефтчи". Кичик устунлик тошкентликлар томонида

 

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" Тошкентда "Нефтчи"ни қабул қилади. 

"Пахтакор" ва "Нефтчи" чемпионатлар тарихида 52 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 24 ғалаба, 8 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 87 тўп киритган "шерлар" 66 тўп ўтказиб юборишган.

Клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда тошкентликлар муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 31 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!