Қудратилло Абдуқаҳҳоров Мэнни Пакьяога анча яқинлашиб олди
Ўзбекистонлик енгилмас профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (11-0-0, 8 КО) 25 март куни Сингапурда ўтказилган бокс кечасида зимбабвелик Африка чемпиони Чарльз Маньючини биринчи раунддаёқ нокаут қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қудратилло ушбу ғалабси эвазига рақибига тегишли бўлган WBC Silver – кумуш камарини ўзиники қилиб олди. Бундан ташқари, ўзбек боксчиси ажойиб ғалабаси эвазига жаҳон рейтингида кескин юқорилади.
Профессионал боксчилик фаолиятида кетма-кет ўн биринчи ғалабасини нишонлаган Қудратилло Абдуқаҳҳоров ярим ўрта вазн - 66,6 килограмм вазн тоифасида жаҳонда 23-ўринга кўтарилди. Айни пайтда ўз ҳисобига 124 очко ёзиб қўйган ҳамюртимиз 22-қаторда турган мексикалик машҳур боксчи Мигель Васкес билан бир хил баллга эга.
Ушбу вазн тоифасида жаҳон рейтингини профессионал бокснинг энг машҳур юлдузи - филиппинлик Мэнни Пакьяо бошқариб турибди. Кучли учликдан америкалик чарм қзлқоп усталари - Кит Турман ва Данни Гарсия ҳам жой олган.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров SPORTS.uz ахборот порталига берган интервьюсида ўзи орзу қилган камар айни пайтда Мэнни Пакьяода эканини ва тез орада ўзи ҳам энг кучли боксчилар сирасига киришга интилаётганини айтиб ўтганди.
Фикрлар