Раньерига "Кристал Пэлас" ва "Сандерленд"дан таклифлар бўлмоқда

24 май,2017, 09:55 334

Раньерига

2015/16 йилги мавсумда “Лестер”ни АПЛ чемпиони қилган Клаудио Раньери яна Англияга қайтиши мумкин.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, 65 ёшли мутахассисга "Кристал Пэлас" ва Чемпионшипга тушиб кетган "Сандерленд"дан таклифлар бўлмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мавсум якунлангач "Кристал Пэлас"  Сэм Эллардайс билан, “Сандерленд” эса Дэвид Мойес билан ҳайрлашди. Раньерининг ўзи эса қишда “Лестер”дан истеъфога чиқарилган эди.

Раньери: Агар яхши таклиф бўлса, мен ишлашга тайёрман>>>

Раньерини яна АПЛга қайтаришмоқчи>>>