Расман! Дани Алвес “Манчестер Сити” билан 2 йиллик келишувга эришди

20 июнь, 15:52 277

Расман! Дани Алвес “Манчестер Сити” билан 2 йиллик келишувга эришди

 

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери “Ювентус” ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Goal нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи “Манчестер Сити” билан келишувга эришган. Манчестерликлар ушбу ўйинчи билан 2 йиллик шартнома бўйича келишиб олишди.

Маълумот ўрнида, Алвес якунланган мавсум Италия чемпионатида туринликлар сафида 19 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 2 бор ишғол қилишга эришди.