Расман! "Реал" ҳимоячиси "Реал Сосьедад" аъзосига айланди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Диего Льоренте расман фаолиятини “Реал Сосьедад” клубида давом эттиради.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 23 ёшли испаниялик футболчи Сан-Себастьян шаҳри жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Льоренте сўнгги мавсумни ижара асосида “Малага” клубида ўтказган эди.
Фикрлар