"Реал" Мбаппени қўлга киритса, Бэйлни трансферга қўйиши мумкин

26 июнь, 10:55 392

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппега нисбатан қизиқишини сўндирмаяпти.

Telefoot нашри тарқатган хабарларга “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Франция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг Париж шаҳрида 18 ёшли ҳужумчининг оиласи билан шахсан учрашган ва унинг “Реал”га ўтиш масаласини муҳокама қилган.

Унда айтилишича, “Реал” таркибда Мбаппега йўл очиш учун Гарет Бэйлни сотиб юболришга тайёр. Ўз навбатида уэльслик футболчини ПСЖ клуби ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Монако" раҳбарияти Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун унинг маошини 900 физга оширишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Монако" Мбаппенинг маошини 900 фоизга оширмоқчи

Агар "Реал" Бэйлни сотишга қарор қилса, ПСЖ уэльслик футболчи учун курашишга тайёр

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.