“Реал” мухлислари учун финал олдидан хушхабар

25 май, 22:36 1519

“Реал” мухлислари учун финал олдидан хушхабар

“Реал” клуби футболчилари Дани Карвахаль ва Гарет Бэйллар сафга қайицҳди. Ҳар иккала футболчи ҳам жароҳатларидан фориғ бўлишган ва жамоа билан умумий машғулотларда ҳеч қандай муаммосиз машғулот ўтказишди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Бэйл 23 апрель санасида “Барселона”(2:3) билан ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк  этган бўлса, Карвахаль “Атлетико” билан ЕЧЛ ярим финалидаги дастлабки тўқнашувда жароҳатга йўлиққан эди.

Ҳар иккала футболчининг 3 июнь санасида “Ювентус”га қарши ўйнаши  кутилмоқда.