“Реал” собиқ мураббийи “МЮ”га қарши ўйиндан сўнг ишдан кетиши мумкин

15 март, 21:40 605

Ўхшаш хабарлар

“Реал” собиқ мураббийи “МЮ”га қарши ўйиндан сўнг ишдан кетиши мумкин

 

Бир неча йил олдин Испаниянинг “Реал” клубида Жозе Моуриньога ёрдамчилик қилган Аитор Каранка айни пайтда Англиянинг “Мидлсбро” жамоасини бошқармоқда.

The Mirror нашрининг хабар беришича, Каранка 29-турдан сўнг ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Чунки жамоа раҳбарлари натижалардан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

Маълумот ўрнида, Каранка жамоаси 29-тур ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилади. Айни пайтда “Мидлсбро” 22 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.