"Реал"да тарбияланган футболчи "Барселона"га ўтмайди

 

 

"Барселона" жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячиси Алейкс Видаль ўрнига ҳамон футболчи қидирмоқда. Қоидага кўра, Каталония клуби трансфер мавсуми якунланган бўлса-да, ишсиз юрган ёки Испания чемпионатида тўп сураётган футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ҳуқуқига эга.

Айни пайтда "Барселона" қизиқиш билдираётган футболчилардан бири "Реал" тарбияланувчиси Хуанфрандир. Асли ҳозирда "Уотфорд"га қарашли ҳимоячи айни пайтда ижара асосида "Депортиво" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

- Вазият жуда қалтис, шунинг учун ҳеч кимни алдамайлик, - деди Хуанфран. - "Барселона"нинг менга қизиқаётгани ҳақиқатми ёки уйдирма буни билмайман. Шахсан менга Каталониядан ҳеч ким мурожаат қилмади. Мен ҳозир ўз ишим билан банд бўлишим керак.

28 ёшли Хуанфран "Реал" академиясидан чиққан ва жамоанинг асосий таркибида битта учрашув ўтказган бўлса-да, ўз ўрнини топа олмаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!