Роналдудан 4 та гол ўтказган “Бавария” ҳимоячиси уни менсимади

25 май, 22:55 1126

Роналдудан 4 та гол ўтказган “Бавария” ҳимоячиси уни менсимади

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенг кимларга қарши ўйнаш қийин деган саволга жавоб қайтарди.

“Месси ва Роналду – жуда ҳам қийин рақиблар. Мен бу рўйҳатга яна Бензема, Азар ва Неймарларни  ҳам қўшган бўлар эдим. Мессини умуман тўҳтатиб бўлмайди. Мессига қараганда, Роналдуга қарши ўйнаш осонроқ. У кўпроқ жисмоний ҳаракатларга таянади. Криштиану ҳозир у қадар кўп дриблинг ишлатаётгани йўқ ва асосан жамоасининг ҳужумларини якунламоқда. Унда керакли вақтда, керакли жойни танлай билиш қобилияти бор”, - деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Bild нашри.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида Криштиану етакчилигидаги “Реал” Боатенг тўп сурадиган “Бавария”ни икки ўйин натижасига кўра, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Португалиялик футболчининг ўзи эса немис гранди дарвозасига икки ўйинда 4 бор “йўл” топди.