“Ростов” мураббийи Шомуродовни мақтади

10 август, 06:53 1171

“Ростов” мураббийи Шомуродовни мақтади

Кеча Россия Премьер-Лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган “Ростов” жамоаси ўз майдонида “Динамо”ни мағлуб этди – 1:0.

Шомуродовда 3 дақиқа, Галиулиндан навбатдаги ажойиб ўйин 

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ростов” устози Леонид Кучук трансфер масаласи ҳақида гапирар экан, ҳамюртимиз ҳақида ҳам сўз олиб борди.

“Трансферлар борасида иш олиб бормоқдамиз. “Ростов” катта молиявий имкониятларга эга жамоа саналмайди. Биз футболчи сотиб олаётганимизда, унинг ўйнаб кетишига ишонч ҳосил қилсаккина, уни жамоага олиб келамиз. Ҳужумчилардан Александр Бухаров даволанмоқда. Умид қиламанки, у тез кунларда сафимизга қайтади.

Яна бизда Шомуродов бор. У яхши ўйин сифатларига эга футболчидир. Бугун Элдор бўш қолган вазиятдан фойдаланиши ҳам мумкин эди”, – деб айтиб ўтди беларусьлик мутахассис.

Қайд этиш жоиз, кеча ҳамюртимиз ўйиннинг 87-дақиқасида заҳирадан туширилди.