Рустам Тўлагановни табриклаймиз!

8 октябрь, 19:49 1431

Рустам Тўлагановни табриклаймиз!

Ўзбек бокс мактаби иқтидорли спортчилар кўплаб топилади. Улар дунёнининг турли ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда. Шу каби спотчиларимиздан бири ўтган йили Рио-де-Жанейрода ташкил этилган Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган Рустам Тўлагановдир.

Бугун у ўзининг 26 ёшини қарши олмоқда. Шу мносабат билан бу боксчимизга оилавий тинчлик, сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Тўлаганов Олимпиададан сўнгга чиққанича йўқ. Буни унинг ўзи катта мусобақадан сўнг дам олишга қарор қилгани, кўпроқ вақтини оиласи, яқинлари билан ўтказмоқчи эканлиги билан изоҳлаган эди.