Сампаолининг Аргентина термасига бош бўлишида Мессининг қўли борми?

15 апрель, 11:25 451

Сампаолининг Аргентина термасига бош бўлишида Мессининг қўли борми?

Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа Испанияда “Барселона” форварди Лионель Месси билан учрашган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Тапиа “Севилья” бош мураббийи Хорхе Сампаолининг Аргентина терма жамоасига бош мураббий бўлиши масаласини айнан Месси билан муҳокама қилган. Бироқ, президентнинг ўзи буни рад этди.

“Месси билан учрашув?  АФА президенти шунчаки дунёнинг энг яхши футболчиси билан гаплашмоқчи бўлди”, - дейди Тапиа.

Хорхе Сампаолининг орзуси ушалди, энди у Мессини шуғуллантиради

Месси ва Неймарнинг манфаатлари тўқнашиб қолди ёхуд "Барселона" кимни танлайди?