Санчес "Арсенал"да йил футболчиси бўлди, Ўзил эса кучли учликка ҳам кира олмади

27 май, 09:35 211

Санчес

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес ишқибозлар томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жамоанинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, Санчес бу номга сўнгги уч йилда 2 марта сазовар бўлди. Чилилик форвард мавсум давомида “Арсенал” учун жами 29та гол уришга эришган.

Эътиборлиси, ўтган мавсум “канонирлар”нинг энг яхши футболчиси бўлган Месут Ўзил бу сафар кучли учликка ҳам кира олмади. Санчесдан сўнг икки ўринни Алекс Окслейд-Чемберлен ва Лоран Косьельнилар эгаллашди.

"Арсенал" ҳимоячиси икки ойга сафдан чиқди>>>

“Арсенал”да финал олдидан йўқотиш>>>