Санжар азалий рақибидан ўч олди

CHERY AUTO

Андижондаги "Фьючерс" турнири ҳамюртимиз Санжар Файзиев ғалабаси билан якунланди.

Tecno
 

Тажрибали теннисчимиз финал учрашувида азалий рақиби - ҳиндистонлик Срирам Балажи билан рақобатлашди. Бунгача Санжар ҳиндистонлик рақибига икки маротаба ютқазган эди.

Санжар бош совринга яқинлашмоқда
Санжар финалда ўйнайди

Теннисчиларнинг учинчи учрашуви ўзбекистонлик ракетка устасининг тўлиқ устунлигида ўтди. Бир соату икки дақиқа давом этган ўйинда 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучган Санжар Файзиев бош совринга эга бўлди.

Санжар Файзиев фаолияти давомида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Кувайтдаги турнирларнинг яккалик ва жуфтлик мусобақаларида бир неча маротаба ғолиб бўлган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!