Санжар финалда ўйнайди

 

Андижонда теннис бўйича ўтказилаётган «Фьючерс» турнирининг финалида энг кучли икки теннисчи ўзаро рақобатлашадиган бўлди.

Яккалик баҳсларида биринчи рақамда сараланган ҳамюртимиз Санжар Файзиев ярим финал учрашувида беларуслик Дмитрий Жирмонт билан куч синашди.

 Санжар Файзиев ўз издошларини мусобақадан чиқариб юбормоқда

Санжар бош совринга яқинлашмоқда

Қарийб бир ярим соат давом этган учрашувда 6:1, 7:6 ҳисобида зафар қучган Санжар финалга чиқди.

Яна бир ярим финалда иккинчи рақамда сараланган ҳиндистонлик Срирам Балажи россиялик Виталий Козюковга қарши кортга чиқди. Ўйин 6:2, 6:4 ҳисобида ҳинд теннисчиси фойдасига ҳал бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!