Сардор Рашидов Қатар Кубоги финалида гол урди ва ... (видео)

 

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган “Ал-Жаиш” клуби Қатар Кубоги финалида афсонавий Хави тўп тепаётган “Ал-Садд”га қарши баҳс олиб борди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати. 

Мазкур ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, “Ал-Садд”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Бағдод Буденжа ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Сардор Рашидов мувозанатни тиклади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!