Сэр Алекс Фергюсон автобиографияси: Янгиланиш. Тўртинчи боб

26 март,2017, 21:10 490

Сэр Алекс Фергюсон автобиографияси: Янгиланиш. Тўртинчи боб

 

Янги 2002/2003 йилги мавсум олдидан мен қувватга тўла эдим, худди биринчи кун ишлаётгандай ҳис қилардим ўзимни. Истеъфоим тўғрисидаги барча иккиланишлар ортда қолган эди, ва мен жамоани янгилашга ҳозирландим. 1998 йилдан буён биз биринчи марта бирорта ҳам трофей қўлга кирита олмадик. Бундай кескин ўзгаришлар ҳақида ўйласам, ҳаяжон босарди. Аммо билардим-ки, менда янги бир ғолиблар жамоасини тузиш учун кучли пойдевор мавжуд.

1995 йилдан 2001 йилгача бўлган давр - олтин давр эди. Биз Премьер-лигани олти йил ичида беш марта ютдик ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозондик. Ушбу олти йиллик вақт ичида биз асосий жамоага бир нечта тарбияланувчиларимизни жалб қилдик. Дэвид Бекхэм, Гари Невилл ва Пол Скоулзлар мунтазам майдонга туша бошлади. "Астон Вилла"дан 1:3 га учралган мағлубиятдан сўнг Алан Хансен деди: "Сиз ёш болалар билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз".

"Сиз ёш болалар билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз"

Қаторамасига уч карра чемпионликдан сўнг биз бир хатога йўл қўйдик - Яап Стамни жавобини бердик. Ўн олти ярим фунт мен учун жуда яхши нархдек кўринди. Ундан ташқари мен уни пайидан қилинган операциясидан сўнг яхши формага қайтишига ишонмадим. Лекин янглишган эканман.

Менинг агентим "Рома" вакиллари алоқага чиққанлиги ҳақида хабар олиб келди. Улар Яап учун ўн икки миллион фунт таклиф қилишибди.

- Қизиғи йўқ! - жавоб бердим мен.

Бир ҳафта ўтгач биз "Лацио"дан таклиф олдик. Трансфер нархи 16,5 миллионга кўтарилмагунча, мен бунга қизиқиш билдирмадим. Ўша пайт Яап 30 ёшда эди, ва биз унинг жароҳати тикланиши тўғрисида ташвишланардик. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу катастрофа бўлди.  Унинг сотилиши менинг хатоларимдан бири. Трансферлар ойнаси ёпилишидан икки кун аввал мен у билан гаплашиб кўришни истадим. Унга қўнғироқ қилганимда, у йўлда уйига қайтаётган экан. Иккимизга ҳам етиб келишга қулай бўлган жой - автозаправкада учрашишга келишдик.

Мен Лоран Блан билан бепул шартнома туза олишимизни билардим. У менга доим ёқарди, биз уни олдинроқ сотиб олишимиз керак эди. Унинг зуваласи анчагина пишиқ  бўлиб,  тўп билан ҳимоядан ҳужумга ўтишга у уста эди. Унинг тажрибаси Жон О'Ши ва Уэсли Браунга ас қотишига умид қилгандим. Лекин бу ставка ўзини оқламади. Яапни қўйиб юбориб, мен янглишдим. У 36 ёшида Чемпионлар Лигасининг яримфиналида бизга қарши ўйиндан сўнг карьерасини якунлади.

Яапни қўйиб юборганим янглишлик бўлди

Марказий ҳимоячилар менинг менеджерлик стратегиямнинг катта бир бўлаги эди. 2002 йили биз катта харид амалга оширдик - бу Рио Фердинанд. Ўша йили биз менинг қадрдон шаҳрим Глазгода бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалига чиқишимиз шарт эди. Мен туғулиб-ўсган шаҳарда "Реал" билан ўйнаш имконияти мен учун ўзгача бир воқеа эди. Мен томоша қилган еврокубокнинг илк финали Глазгодаги Реал-Атлетико (7:3) ўйини бўлган. Мен ўша куни мактаб трибунасида эдим, чунки "Куинз Парк"да ўйнардим ва стадионга қора йўл орқали киролмасдим. Мен ўйин тугашидан уч дақиқа олдин кетдим, чунки эрталаблари ишлаганим учун уйқуга тўймасдим. Шунинг учун ғалабани нишонлаш қисмини кўра олмадим. "Реал" кубок билан катта парад уюштирди ва паркда рақсга тушди, мен эса ҳаммасини ўтказиб юбордим. Эртаси куни янги чоп этилган газеталардаги суръатларга назар ташлаб: "Жин урсин, мен буларни кўра олмадим", деб ўйладим.

"Хэмпден Парк" ўша замонларда 128 минг томошабинни ўз бағрига сиғдирарди. Стадиондан қайтаётган оломоннинг орасига тушиб қолмаслик учун, биз тезлик билан у ердан "сурардик" ва автобус бекати томон отланардик. Стадиондаги навбат километрларга чўзиларди. Километрларга! Уддабурон амакилар ўзларининг юк машиналарини стадионга олиб келарди ва олти пенсга кузовдан жой берарди. "Манчестер Юнайтед"ни 2002 йилги финалда "Хэмпден"нинг муқаддас чимига чиқариш унутиб бўлмас воқеага айланарди.

Яна бир ўша йилнинг катта янгилиги Карлуш Кейрушнинг жамоага менинг ёрдамчим қилиб тайинланиши бўлди. "Арсенал" ўтган мавсум дубль қилди, Рой Кин эса 2002 йилги Жаҳон чемпионатидан уйига жўнатилди. Шунинг учун янги мавсумдан олдин мени анчагина ташвишлар кутиб турарди. Рой "Сандерленд" ўйинчиси Джейсон Макатирани тирсаги билан ургани учун майдондан четлатилди. Мен уни сонидан операция қилиш учун жўнатдим. У тўрт ойга сафдан чиқди. Ушбу воқеадан сўнг биз орқага чекиндик ва "Болтон"га ўз уйимизда, "Лидс"га эса меҳмонда мағлуб бўлдик. Биз дастлабки олти ўйиннинг атиги иккитасини ўз фойдамизга ҳал қилдик ва турнир жадвалида ўнинчи ўринда борардик. Шунда мен жароҳат олган ўйинчиларимга операция қилишга рухсат бердим, улар иккинчи даврада сафга қайтарди.

2002 йилнинг сентабрида менинг бошимга фалокатлар ёғилди. Мураббийлик касбида, агар жамоатга ишларинг ёмон кетаётгандай кўринса, ҳужумга учрашинг эҳтимоли ҳам мавжуд. Бундан ташқари, мен ҳеч қачон матбуот билан тил топишмаганман - ҳеч қачон журналистлар билан тиғиз суҳбат қурмаганман, уларга ҳеч қанақа воқеаларни улашмаганман ва автограф ҳам бермаганман. Шунинг учун мен ҳар томонлама кўмакка умид боғламагандим. "Мэйл он санди"даги Боб Кэсс бундан ягона мустасно эди,  у ҳам бўлса камдан-кам ҳолатларда. Шунинг учун қалам усталари мени севиши ва қийин келганда қўллаб-қувватлашига сабаб йўқ эди. Бошқа менеджерлар матбуот билан яхши муносабатда бўлишга истеъдодли эди, бу улардан озми-кўпми вақт талаб қиларди. Бошга қамчи тушиши фақат натижаларга боғлиқ.

Омадсиз онлар бошланган заҳотиёқ, матбуот томонидан босим ҳам бошланади. Ҳар қадамда "Ферги, сенинг фурсатинг ўтди, кетиш вақти келди", деган сарлавҳалар чиқа бошлайди. Сен уларнинг устидан кулишинг мумкин, лекин асло юракка яқин олмаслигинг керак. Васвасага тушиш - бу ҳайвоний инстинкт. Шунча йиллар давомида менинг ҳақимда кўплаб ижобий мақолалар чиқди, чунки бунга бизнинг муваффақиятларимиз сабаб бўлди. Агар сени даҳо деб аташса, эртасига тентак деб аташига ҳам таййор бўлишинг керак.

 Агар сени даҳо деб аташса, эртасига тентак деб аташига ҳам таййор бўлишинг керак.

Метт Басби айтарди: " Нима қиласан ёмон ўйин кўрсатган паллаларинг газета ўқиб? Мана мен ҳеч қачон газета ўқимаганман". У яшаган даврда матбуот бугунгидек ҳозир-нозир бўлмаган. Мэтт доимо мақтов ёки танқид остида бўлган, лекин у ҳеч қачон бунга эътибор бермаган.

Машғулотларнинг дахлсизлигига ҳар доим эътибор бериш лозим. Иш, концентрация ва талаблар даражаси доимо юқори савияда бўларди, ва бизнинг ҳаракатларимиз монандлиги шанба куни бўладиган ўйинда намоён бўларди. Агарда "Юнайтед" ўйинчиси бир неча марта хатога йўл қўйса, у ғазаб отига минарди. У учун бу тоқат қилиб бўлмас нарса саналарди. Аммо энг яхши ўйинчилар ҳам баъзида ишончини йўқотади. Ҳатто Кантонада ҳам ўз кучларига ишонмаслик ҳолатлари кузатилган. Айнан шу учун, агарда машғулот лагеридаги вазият тўғри бўлса, ўйинчилар умумий гуруҳга кайтиб, керакли тажриба орттиришини биларди.

Мен учратган ўйинчилар орасида фақат бир кишига ўз хатолари таъсир қилмасди - бу Дэвид Бекхэм. У ҳаётидаги энг ёмон ўйинини ўтказиши мумкин, лекин буни очиқчасига инкор қилади. Бекс сенга қулоқ солмаслиги мумкин, ноҳақликда айблаши мумкин. У охиригача ўзини ҳимоя қилади. Бу нарсага қандайдир муҳит сабаб бўлганми, мен буни билмайман. Лекин у ҳеч қачон ёмон ўйнаганини ёки хато қилганини тан олмасди.

Мен унга қойил қолмай иложим йўқ эди. Бир тарафдан бу яхши хислат. Унинг ўзига бўлган ишончи ҳеч қачон сўнмасди. Лекин тан олиш керак, бу каби хислатлар барча футболчи ва мураббийларда бор. Жамият, матбуот ва мухлисларнинг жиддий эътибори сен кийиб олган совутни тешиб ўтади.

Ноябрда биз ботқоқликка тамом ботдик. Биз "Мэйн Роуд"даги шаҳар дердисида 1-3 ҳисоби билан мағлуб бўлдик. Бу ўйинда Гари Невилнинг хатоси қимматга тушди. У тўпни қўлдан бой берди ва иккинчи голда позиция учун курашда Шон Гоутерга енгилди. Ўйиндан сўнг мен ўйинчилардан заҳарли қилиб кайфиятларини сўрадим. Қўлдан бой берилган дербидан кейин ечиниш хонаси энг даҳшатли жойлардан бирига айланади.  Учрашувдан олдин менинг эски дўстим, "Сити"нинг ашаддий мухлиси, Кит Пиннер шундай деди:

- Агар ушбу ўйин "Мейн Роуд" тарихидаги охирги дерби бўладиган бўлса, кейин ўткирроғидан олмаймизми?

- Албатта, агар ютсак, - жавоб бердим мен.

Мағлубиятдан сўнг автобусга чиқаётганимда, телефоним жиринглаб қолди. Бу Пиннер эди.

- Қани, қаердасан? - сўради у. - Келмайсанми?

- Йўқол, - дедим мен. - Сени бошқа кўрарга кўзим йўқ.

- Бечорагина, - кулиб юборди Пиннер.

Барибир мен у билан учрашдим.

Ўткан мавсум охирида Гари Невилл деди: "Биз ора йўлда қолгандик, мен ўйлагандимки, мухлислар бизни қаттиқ танқид қилишади деб.

Баъзида мураббий, ўйинчиларга қарамасдан, ишқибозлар билан ҳаққоний бўлиши керак. Улар ҳам ахмоқ эмас. Агар сен баъзи ўйинчиларни халқ кўз ўнгида танқид қилиб, жамоада барча ишлар ўз жойида эканлигини кўрсатсанг, ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо аниқ ва равшан қилиб билдирилган танқид умумий жавобгарликни англатади, ва айб ҳаммага келиб тақалади: менеджерга, мураббийлар штабига, ўйинчиларга.

Баъзида мураббий, ўйинчиларга қарамасдан, ишқибозлар билан ҳаққоний бўлиши керак.

Ушбу жавобгарлик юки туфайли биз ўз услубимизни ўзгартирдик. Биз тўпни ушлаб турмасдан, тезроқ олдинга етказиб беришга катта эътибор қаратдик. Сафимизда Рой Кин бор экан, демак тўпни сақлаб қолиш муаммо эмасди. У клубимизга келиб қўшилган заҳоти мен айтгадим:

- Бу йигит ҳеч қачон тўпни қўлдан чиқармайди.

"Юнайтед"нинг дини - тўпни назорат қилиб туриш. Аммо ўтиб кетадиган узатмалар бўлмаса, вақт бекорга сарфланган бўлади. Бизга узатмалар етишмасди. Жамоа ўйинчилари ҳужум чизиғидаги Руд ван Нистелройга тўпни тезроқ етказиб беришлари лозим эди. Тезкор ички паслар ёки ҳимоячи орқасига узатмалар - ўзгаришлар мана шулардан иборат эди.

Биз Диего Форланни қанотга ўтказиб кўрдик, лекин Верон, Скоулз ва Кин билан яримҳимояда ўйнашга анчадан буён кўникиб қолгандик. Верон эркин ижрочи эди, Скоулз ҳам жарима майдончасига ёриб кира оларди. Бекхем ўнгда, Гиггз чапда. Улар жуда яхши қанот ўйинчилари. Ҳужумимизнинг пойнаги ҳам ишончли эди - ван Нистелрой ҳужумнинг охирги палласида матонатли эди. Бекхем ҳам нишонга олиш планкасини қўлдан бой бермасди - бир мавсумда ўнтага яқин гол, Скоулз эса унданам кўп.

Фил Невил ҳам марказда жуда яхши ўйнай оларди. Фил менинг орзуимдаги ўйинчи эди. У ва Никки менинг бенуқсон иттифоқдошларим эди. Улар ҳеч қачон "Юнайтед"дан кетишни хоҳламасди.

Лекин уларни жавобини бериш вақти ҳам келади, чунки уларни заҳирада қолдириб ёки иккинчи таркибга (дубльга- прим. sports.uz) ўтказиб, уларга катта зиён келтириш мумкин. Бу каби ўйинчилар карьерасини ўз севимли жамоасида якунлайди. Улар клубга жуда ҳам содиқ, лекин ҳисобдан чиққанлари учун ранжиш туйғуси пайдо бўлади. Бу нарса ҳар бир кишига оғир ботади.

Бизга барқарорлик керак вақти, Фил муҳим рол ўйнарди. У кучли интизомга эга ўйинчи эди. Мен унга бемалол айта олардим:

- Фил, сен ана у тоғнинг чўққисига чиқиб, ҳов анави дарахтни ағдариб кел.

У эса шундай жавоб берган бўларди:

- Хўп бўлади, хўжайин, бензопила қаерда?

Унга ўхшаш ўйинчилар кам эди. Фил жамоа учун борини берарди ва кўп қайғурарди. Агарда у ғалабага арзимаган ҳисса қўшган бўлса ҳам, барибир жуда хурсан бўларди.

Фил жамоа учун борини берарди ва кўп қайғурарди. Агарда у ғалабага арзимаган ҳисса қўшган бўлса ҳам, барибир жуда хурсан бўларди.

Гари менинг ёнимга келиб, унинг укасининг жамоадаги роли пасайгани ҳақида сўз очди.

- Нима қилишни ҳам билмайман. У жуда яхши йигит, - дедим мен.

- Муаммо ҳам шунда-да, - жавоб қайтарди Гари. - У сизнинг олдингизга келишни хоҳламаяпти.

Филга Гарининг кескинлиги етишмасди.

Мен кичик Невиллни гаплашиб олиш учун уйимга чақирдим. У ўз рафиқаси Джули билан келган экан, мен эса уни машинада эканлигини кўрмабман.

- Кэти, Джулини уйга таклиф қил, - дедим мен.

Менинг рафиқам унинг ёнига борса, Джули кўз ёш тўкаётган экан.

- Биз "Юнайтед"ни тарк этишни истамаймиз, - дерди у. - Биз клубнинг бир бўлаги бўлишни хоҳлаймиз.

Кэти уни чойга таклиф қилган экан, лекин у уйга киришга рози бўлмабди. Менимча, у эрини хижолатга қўйишни истамаган.

Мен Филга ҳаммасини тушунтирдим. Мен охирги пайтларда унга фойда эмас, зарар келтираётганимни айтдим. У рози бўлди. Мен унга келажаги ҳақида ўйлаб олиши учун таътил бердим.

Улар жўнаб кетгандан сўнг Кэти менга деди:

- Сен уни кетишига йўл қўясанми? Бундай ўйинчиларни йўқотиш мумкин эмас.

- Кэти, - дедим мен, - мен унинг фойдасини кўзлаяпман, тушунаяпсанми? Бу нарса менга ҳам оғир ботмоқда.

Мен уни анчагина арзон нархда бой бердим. У икки баравар қиммат турарди, чунки бешта позицияда ўйнай оларди - икки қанот ҳимоясида ёки яримҳимоянинг ҳар қандай чизиғида. "Эвертон"да у ҳатто марказий ҳимоячи вазифасини бажарган.

Ники Баттни ҳам қўйиб юбориш осон кечмади, лекин у учун ўзини ҳимоя қилиш муаммо эмасди. У бетакаллуф шайтон эди. У ҳатто ўзининг сояси билан ҳам уруш қилади, тўғрими, Ники?

У тўғри келиб сўраши мумкин эди:

- Нима учун мен ўйнамаябман?

Менга бу ёқарди, ва мен шундай жавоб қайтарардим:

- Ники, сени ўйнамаётганинг сабаби шуки, Скоулз ва Кин ҳозирда сендан яхшироқ ҳаракат қилаяпти.

Баъзан меҳмонда мен уни Скоулз ўрнига тушуришим мумкин эди. Масалан, Чемпионлар Лигаси яримфиналида у "Ювентус"га қарши майдонга тушди. Пол ҳам, Рой ҳам сариқ карточкалар билан жазоланганди, ва мен улардан финал ўйини олдидан айрилиб қолишни истамадим, барибир уларни иккаласига ҳам бу насиб этмади. Мен Скоулзни Батт ўрнига тушурдим, Ники жароҳат олганди, ва Пол огоҳлантирилди. Натижада мен  Баттни "Ньюкасл"га Бобби Робсонга 2 миллион фунтга сотиб юбордим, ва бу ажойиб битим бўлди.

"Ньюкасл"ни ноябрда таслим қилиб (5:3 - прим. sports.uz), биз ўзимизга кела бошладик.  Диего Форланга гол уруш учун 27 та ўйин ўтказиш керак бўлди., ва у "Маккаби" дарвозасига пенальтидан биринчи тўпини киритди. Форлан "Ливерпуль" устидан эришилган ғалабамизнинг асосий факторига айланди. Джейми Каррагер боши билан тўпни Ежи Дудекга ташлаб берди, поляк уни ўтказиб юборди, Форлан эса уни тўрга жойлаб қўйди. Кейин биз "Арсенал"ни 2:0 га ва "Челси"ни 2:1 га ютдик. "Кўклар"га Форлан 93 дақиқада ҳал қилувчи голни киритди.

Қишги машғулотдарда биз ғайрат билан ҳимоядаги ўйин устида ишладик, лекин 2003 йилнинг февралида Англия Кубогининг бешинчи даврасида ўз уйимизда "Арсеналга" 0:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Ушбу ўйинда Райан Гиггз ўнг оёғи билан очиқ қолган дарвозани ишғол эта олмади - тўп дарвоза устуни тепасидан ўтиб кетди.

- Хўш, Гиггзи, - дедим унга мен. - Сен Англия Кубоги тарихидаги энг чиройли голни киритгандинг, энди эса сенинг коллекциянгда энг зўр "промах" ҳам бор.

Унда вақт етарлича эди, у тўп билан хотиржам тарзда дарвоза ичига кириб борса ҳам бўларди.

Мени ғазаб отига минишга сабаб бўлган бу ўйин жиддий оқибатларга олиб келди. Учрашувдан сўнг академия битирувчиларидан бири, 1992 йилги ёшлар ўртасидаги Англия Кубоги соҳиби билан муносабатларимиз ёмонлашди. Мен жаҳлдан тепган бутса тўғри бориб Дэвид Бекхэмнинг қошига тегди.

Лига Кубоги финалида "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг бизни яна бир дерби кутиб турарди. Менинг карьерамнинг охирига келиб "Лидс Юнайтед" хавф-хатар туғдирмай қўйди, лекин ўша пайтлари (2003 йилнинг баҳорида - прим. sports.uz) улар жиддий рақиб эди. Лекин биз ушбу ўйинни 2:1 ҳисобида ўз фойдамизга ҳал қилдик. Мен икки жамоа ўртасидаги рақобат ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтмоқчиман.

Мен биринчи марта Манчестерга келганимда, "Сити" билан дерби ҳақида ва қўшни Мерсисайд клублари "Ливерпуль" ва "Эвертон" билан қаршиликлар тўғрисида маълумотга эга эдим. Лекин "Юнайтед" ва "Лидс" ўртасида хусумат борлиги менинг ҳаёлимга ҳам келмаганди. Ҳали Биринчи дивизион замонларида биз Арчи билан "товуслар"нинг ("Лидс"нинг - прим. sports.uz) "Кристал Пэлас"га қарши ўйинини томоша қилгани бордик.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг охирги йигирма дақиқасида "Кристал Пэлас" дарвозасига яққол пенальти белгиланмади. Мухлислар петардалар портлата бошлади. "Лидс"нинг ашаддий фанати менга қараб бақира бошлади:

- Ҳой! Сен Манкунианлик ҳаромзода!

- Нима учун у бундай деяпти, Арчи? - сўрадим мен.

- Ким билади, - деди у.

Мен стюардга назар ташладим. Лидсдаги ВИП-ложа жуда кичик эди, ва фанатлар бизга жуда яқин масофада ўтирарди. "Пэлас" ҳужумга ташланди ва гол киритди, шундан сўнг фанатлар ҳақиқатдан ақлдан озди. Арчи кетишимизни хоҳлади, лекин мен қоламиз деб туриб олдим. "Пэлас" яна битта гол урди, бизнинг янги дўстимиз эса менинг елкамга стакан улоқтирди. Ҳақоратлар авжига чиқди.

- Кетдик бу ердан, - дедим мен Арчига.

Мен бу воқеани Норман Дэвисга, бизнинг ўша пайтдаги кит-менеджеримизга сўзлаб бердим.

У деди:

- Мен сенга "Лидс" ҳақида айтиб бергандим-ку. Мутлақо душманлик.

- Нимадан бошландан бу нарса?

- Олтмишинчи йиллардан бери шундай, - деди у.

1991 йилги Футбол лигаси Кубогининг яримфиналида Лидсда баъзи бир мухлисларнинг елкаларидаги ёш болачалар ҳақиқий душманликни ифодалаб турарди. "Оқлар" тинмай бизнинг дарвоза томон зарба берарди, лекин Ли Шарп ўйин якунланишига 2 дақиқа қолганида гол киритди. Бровкадан гол худди 10 метрлик оффсайддан киритилгандек кўрилди. Мен майдонга чиқдим, Эрик Харрисон заҳира ўриндиғида ўтирарди. Бизни кўплар Эрик билан ўхшашлигимизни айтарди. "Лидс"нинг мухлисларидан бири иккимизни адаштирди шекилли, Эрикни муштлаб кетди. У йигит мени калтаклаябман деб ўйларди. Фанатлар шиддат билан югуриб келишди. Барибир ушбу ёв муҳут менга нимаси биландир ёқарди.

Питер Ридсдейл замонида "Лидс" кўп нарсани бошидан кечирди. Мен бу қалъа қумдан ясалганини сезардим. Уларнинг маоши ҳақида эшитганимда, менинг бошимда қўнғироқ чалинганди. Биз уларга Ли Шарпни сотганимизда, худди улар унга 35 минглик тўдани ойлигини бергандек туюлди.

Лекин улар идрокли жамоа йиғишди: Алан Смит, Харри Кьюэлл, Дэвид Бэтти. 1992 йил улар, ўрта-миёна жамоа бўла туриб, чемпионатни ютди. Улар бу учун бор кучини сарфлади. Ва уларда ажойиб мураббий бор эди - Говард Уилксон!

Клублар ўз хатоларидан хулоса қилишмайди. Ўйиндаги ҳиссиётлар сени тузоққа олади.

Менинг олдимга бир маҳаллий бизнесмен келди ва деди:

- Мен "Бирмингем Сити"ни сотиб олмоқчиман. Сиз бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Агар сенда 100 миллион фунт бўлса, ва таваккал қилишни хоҳласанг - олға, - деб жавоб бердим мен.

- Йоқ, менда фақат 11 миллион бор, у ҳам бўлса кредит, - деди у.

- Сен улар ўйнайдиган стадионни кўрганмисан? - сўрадим мен. - Сенга 60 миллионлик арена керак, ва яна 40 миллион "Сити"ни Премьер-лигага қайтариш учун керак.

Баъзилар футболга оддий бизнеснинг принципларини қўллашга урунади. Лекин бу токарлик станоги ёки типография эмас, бу ҳиссиётли одамлар гуруҳи. Фарқ ҳам айнан шунда.

Баъзилар футболга оддий бизнеснинг принципларини қўллашга урунади. Лекин бу токарлик станоги ёки типография эмас, бу ҳиссиётли одамлар гуруҳи.

Мавсум охирида биз бир нечта феерик ўйинлар ўтказдик. Биз ўз уйимизда "Ливерпуль"ни 4:0 га ютдик, кейин эса Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушдик. Биринчи учрашувда бизда фақат Руд гол киритди. Луиш Фигунинг голи ва Раульнинг дубли "Реал"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. "Олд Траффорд" даги жавоб баҳсини Роман Абрамович кузатиб борди. Айтишларича, у бизнинг 4:3 ҳисобида қозонилган ғалабамиздан ва Бразилиялик ҳужумчи Роналдунинг хет-трикидан илҳомланиб, "Челси"ни харид қилишга қарор қилган экан.

Мавсумнинг лидеридан 9 очко ортда боришимизга қарамасдан, биз ўшанда чемпионлик пойгасига қайтдик. Ҳатто охирги турларда "Чарльтон" устидан 4:1га ғалаба қозониб, иккинчи ўриндан 8 очко ўзиб ҳам кетдик. Ван Нистелройнинг хет-триги унга мавсумдаги голлари сонини қирқ учтагача етказишга имкон берди. "Арсенал" чемпионат тугашидан бир ҳафта олдин "Лидс!ни ютиши керак эди, шунда уларда чемпионлик учун ҳеч бўлмаса назарий имконият пайдо бўларди. Лекин Марк Видукнинг рақибларимизга урган голи бизга ёрдам берди. Охирги турда биз "Эвертон"ни 2:1 га ютдик, Бекс ўзининг хайрлашув ўйинида жаримадан тўп киритди. Биз 11 йил ичида саккизинчи бор чемпионликни қўлга киритдик. Ўйинчилар рақс тушарди ва куйларди: "Биз ўз трофейимизни қайтариб олдик".

Биз трофейни қайтардик, лекин Бекхем билан хайрлашдик.

Ўхшаш хабарлар