Сергей Смородин: Бундай жамоа билан камида Европа Лигасини забт этиш мумкин
22 февраль, 20:55 | 494

Хабарингиз бор, ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказган Сергей Смородин фаолиятини Украинада давом эттирадиган бўлди.

23 ёшли футболчи одессаликларнинг Туркиядаги йиғинида иштирок этиб, якунда “Черноморец” билан узоқ йиллик шартнома имзолади.

Шу муносабат билан SPORTS.uz интернет-ахборот портали футболчи билан боғланиб унинг, янги жамоага ўтиши ва бу таклиф қандай пайдо бўлгани, шунингдек, олдинга қўйган мақсадлари билан қизиқди.

“Черноморец” ҳақида қисқача гапириб берсангиз. “Черноморец” варианти қандай пайдо бўлди?

Турмуш ўртоғим билан Киевга келдик, жамоа мураббийлари мен билан алоқага чиқди ва Одессага таклиф қилишди. Кейин машғулотларга киришдим. Якунда эса ўртада ўзаро келишувга эришдик.

Киевга йўл олишдан мақсад янги жамоа топишмиди ёки...

Йўқ, биз оиламиз билан шунчаки таътилни Украинада ўтказиб янги йилни ўша ерда ўтказмоқчи эдик.

Кейин клуб билан Туркияга жўнаб кетдинглар.У ерда машғулотлар қандай кечди? Йиғин давомида нечиа ўйинда майдонга тушдингиз?

Йиғин давомида асосан жисмоний тарафлама тикланишга эътибор қаратдик. Ўйлайманки, бу биз учун фойдали бўлди. Жамоага келадиган бўлсам, йигитлар анча аҳил, ва мен иккита ўйинда майдонга тушдим.

Шунингдек, мураббийлар штаби ҳам ўйинимдан қониқиш ҳосил қилишди. Бундан ташқари, клуб бош мураббийи Александр Бабич жуда аҳил ва тартибли жамоа тузишга муваффақ бўлган. Бу жамоа билан камида Европа Лигаси йўлланмаси учун курашиш мумкин.

Собиқ жамоангиз “Нефтчи” ҳақида нима дея оласиз?

“Нефтчи” клубига ўз ташаккуримни билдираман ва келаси мавсумда уларга омад тилаб қоламан!

Янги жамоанингизда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

Янги мавсумда одессаликларнинг асосий таркибидан ўрин олиб, жамоа билан камида Европа Лигасига йўл олишни мақсад қилганман. Ўйлашимча, Александр Бабич каби моҳир мутахассис билан бу мақсадни амалга ошришим мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002