Шунқор Абдурасулов ҳам Санкт-Петербургдаги мусобақанинг ярим финалида!

  • 11 ноябрь, 2017, 09:13
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Губернатор кубоги турнирида уч нафар боксчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов ва -91 кг вазнда Санжар Турсунов чорак финалда ишончли жанг ўтказиб, ҳақли равишда ярим финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Кеча ўтказилган жангларда яна бир ҳамюртимиз Шунқор Абдурасулов (60 кг) ҳам совринли ўринлар учун курашни давом эттирадиган бўлди.

У чорак финалда мезбонлар вакили Леван Хасаяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Бугун финал учун бўладиган қарама-қаршиликда у россиялик Излян Тигран билан куч синашади.

Ярим финал жанглари бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!