Собиқ жаҳон чемпиони WBO камари учун рингга чиқади

29 май, 15:37 496

Собиқ жаҳон чемпиони WBO камари учун рингга чиқади


Тўрт вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мигель Котто 3 июль куни рингга қайтиш учун машғулотларни бошлайди. Бу ҳақда пуэрто-рикалик боксчининг вакилларидан бири Брайан Перес маълум қилган.

Режа бўйича Мигель машғулотларга 3 июлдан киришади ва 8 ҳафта давомида машғулотлар лагерида шуғулланади, – дейди Перес.

27 август куни Лос-Анжелесда Котто япониялик Йосихиро Камегаига қарши рингга чиқиши режалаштирилган. Бу боксчилар ўрта вазн тоифасида WBO бўш турган чемпионлик камари учун рингга чиқишади.