Мейвезер ва Макгрегор жанги расман тан олинмайди

27 май, 11:54 997

Мейвезер ва Макгрегор жанги расман тан олинмайди


WBA президенти Жилберто Мендосанинг сўзларига кўра, ташкилот бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Конор Макгрегор ўртасида бўлиши кутилаётган жангни расман тан олмайди. Унинг сўзларига кўра, ушбу жанг худди кўргазмали жанг сингари бўлади.

Ўйлайманки, бу кўргазмали жанг. Агар биз буни расмий жанг десак, бокс учун яхши хабар бўлмайди. Биз бунда иштирок этмаймиз. Агар Флойд қайтишни истаса, жаҳонда яхши боксчилар кўп. Улар билан шоу ташкил қилиш мумкин, – дея Мендосанинг сўзларини келтиради WBA.